Европарламент собиқ депутати пул эвазига Россия манфаатларини илгари сурган

28.09.2025 20:31 | 2 дақиқада ўқилади.

Буюк Британиянинг Reform UK партияси собиқ раҳбари ва Европарламент депутати Натан Гилл Россия манфаатларини илгари суриш учун пора олганини судда тан олди.

Europarlamen

Прокурор Марк Гейвудга кўра, сиёсатчи 2021 йилда қўлга олинганда унинг WhatsApp ёзишмалари далил сифатида топилган ва улар ишда асосий рол ўйнаган. Гилл аввал барча айбловларни «мутлақо ёлғон» деб рад этиб келган эди.

Натан Гилл 2014 йилда UKIP партиясидан Европарламентга сайланган, 2016 йилдан унинг Уэлсдаги бўлимини бошқарган. Кейинчалик у Brexit (ҳозирги Reform UK) партияси сафига қўшилган. Сиёсатчи Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқишига қадар депутатлик мандатига эга бўлган.

Тергов материалларида украиналик собиқ депутат Олег Волошин номи ҳам тилга олинган. АҚШ, Британия ва Канада қўшма разветка маълумотларига кўра, Гилл Россия билан айнан шу шахс орқали боғланган. Улар Кремлнинг Европа сиёсатчилари орасидаги таъсирини кучайтиришга хизмат қилган.

АҚШ Молия вазирлиги маълумотларига кўра, Олег Волошин Россиянинг ФСБ хизмати билан яқин ҳамкорлик қилган. Унинг вазифаси Европада сиёсатчиларни ёллаш ва улар фаолиятини Россия манфаатларига хизмат қиладиган тарзда молиялаштириш бўлган.