29 сентябр — 5 октябр кунлари Ўзбекистон бўйлаб ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлиши мумкин, ҳафта бошида ҳаво илиқ ва асосан қуруқ бўлиб, ҳарорат +25…+33 даража атрофида сақланади. Ҳафта ўртасида келиб ҳаво совиши кутилмоқда. Республиканинг баъзи жойларида кучли шамоллар, ёмғир ва ҳатто айрим тоғ ҳудудларида қор ёғиши мумкин.
Ўзбекистонда ҳафтанинг дастлабки кунлари об-ҳаво асосан қуруқ ва илиқ кечади. Душанба ва сешанба кунлари кундузги ҳарорат +28…+33 даража атрофида бўлади. Фақат Навоий вилояти шимолида ўртача ёғингарчилик эҳтимоли қайд этилмоқда. Шимолий ҳудудларда эса ҳарорат нисбатан паст бўлади.
Чоршанба кунидан бошлаб Москва устида турган антисиклоннинг жанубий чеккаси Ўзбекистон ҳудудига кириб келади. Бунинг таъсирида кучли ғарбий шамоллар, чанг тўзон ва ёмғирлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кескин пасайиб, кундузи +18…+23 даража, тунда эса +8…+13 даражагача тушиши кутилмоқда. Шимолда тунда ҳаво +5 даражагача совиши мумкин. Айрим тоғ этакларида илк қор ёғиши эҳтимоли ҳам бор.
Пайшанба куни Тошкент, Жиззах, Сирдарё ва Самарқанд вилоятларида ёғингарчилик кутиляпти. Жума куни эса ёмғир асосан Фарғона водийсида ёғиши мумкин. Ёғинлар кучли эмас, турли ҳудудларда турлича тақсимланиши айтилмоқда.
Ҳафта охирига келиб, яъни шанба ва якшанба кунлари об-ҳаво барқарорлаша бошлайди. Ҳарорат аста-секин кўтарилади. Аммо куз фаслининг октябрь ойилигини инобатга олиб, мутахассислар аҳолидан саломатлигига эътиборли бўлишни ва об-ҳавога мос кийинишни тавсия бермоқда.