Octobank SWIFT томонидан ташкил этилган халқаро банк тадбири — SIBOS-2025 кўргазма-конференциясида иштирок этмоқда. Тадбир 29 сентябрдан 2 октябргача Франкфурт-Майн шаҳридаги (Германия) Messe Frankfurt кўргазмалар мажмуасида бўлиб ўтади.
Жорий йилда банк ўз стендига эга экспонент сифатида халқаро миқёсда янги қадам ташламоқда ва илғор рақамли ечимларни, жумладан, замонавий эквайринг технологиялари ва корпоратив тўловларни самарали бошқариш воситаларини намойиш этмоқда.
Тадбир доирасида NASDAQ, Misyon Bank, Arab African International Bank, Aktif Bank, Landesbank Baden-Württemberg, Mashreq Bank ва бошқа етакчи молия ташкилотлари билан самарали учрашувлар ва ишбилармонлик музокаралари бўлиб ўтади.
«SIBOSʼда экспонент мақомида қатнашиш — халқаро иштирокимизни ривожлантиришда муҳим босқич. Биз нафақат технологик етукликни, балки глобал банк ҳамжамиятида янги стратегик шерикликларга очиқликни ҳам намойиш этмоқдамиз”, — деди Octobank бошқаруви раиси Искандар Турсунов.
Маълумот ўрнида: SIBOS ҳар йили дунёнинг 200 дан ортиқ етакчи банк ва молия муассасаларини бирлаштиради ҳамда молия соҳасида мулоқот ўрнатиш, тажриба алмашиш ва инновацияларни тақдим этиш учун муҳим тадбир ҳисобланади.
Реклама ҳуқуқи асосида.