Сўм минтақада етакчиликни сақлаб қолмоқда

29.09.2025 15:00 | 2 дақиқада ўқилади.

Сўнгги беш савдо сессияси давомида сўмнинг долларга нисбатан барқарор мустаҳкамланиши қайд этилди. Шу даврда қўшни валюталар ва йирик жаҳон пул бирликларида турли йўналишда ўзгариш кузатилди.

So'm

Марказий банк маълумотларига кўра, беш кун ичида сўм 0,8 фоизга кучайган. Шу билан бирга, рубл 0,5 фоизга мустаҳкамланган бўлса, тенге эса 0,3 фоизга қадрсизланишнини бошдан кечирди.

Йирик халқаро валюталар эса аксинча, АҚШ долларига нисбатан қадрсизланди. Хусусан, франк 0,8 фоизга, евро 0,9 фоизга, фунт 1,1 фоизга, иена эса 1,2 фоизга пасайди. Бу жараён глобал валюта бозорида долларнинг кучайиши билан боғланмоқда.

Экспертлар таъкидлашича, сўмнинг барқарорлиги ички бозорда талаб ва таклиф мувозанатининг сақланиши ҳамда ташқи омилларнинг чекланган таъсири билан изоҳланади.

Шу тариқа, минтақавий валюталар орасида сўм ҳозирча етакчи позицияда қолмоқда. Унинг барқарорлиги ички молиявий сиёсатнинг изчиллиги ва бозор омилларининг мувозанати билан таъминланмоқда.

Аввалроқ 29 сентябр куни Ўзбекистонда фаолият юритаётган тижорат банклари орасида доллар айирбошлашнинг қулай курсларини эълон қилган эдик.