Тошкент вилояти бўстонлиқ туманида Тян Шан қўнғир айиғи 70-80 метр баландликдаги қоя тошдан йиқилиб, ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят экология бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда «Бўстонлиқда вахший айиқни вахшийларча ўлдиришди» мазмунидаги хабар бўйича Тошкент вилояти Экология бошқармаси Бўстонлиқ тумани бўлими ва Бурчмулло давлат ўрмон хўжалиги ходимлари томонидан жойига чиқиб ўрганилган.
Ўрганиш давомида Бурчмулло давлат ўрмон хўжалигининг Қоронғу- тўқай бўлими Чўлоқмерган ҳудудида 1 дона Тян Шан қўнғир айиғи дастлабки маълумотларга кўра, тахминан 70-80 метр баландликдаги қоя тошдан йиқилиб тушгани аниқланган.
Тян Шан қўнғир айиғи танасидан нобуд бўлиш сабаблари Ўзбекистон Фанлар академияси Зоология институти экспертиза марказининг хулосасига асосан аниқланган.
«Хулоса натижалари чиққунга қадар Бурчмулло давлат ўрмон хўжалигининг тегишли бўлимида вақтинча сақлаб турилиши маълум қилинади. Экспертиза хулосаси натижаларига кўра, ҳуқуқий баҳо берилади. Ҳолат Тошкент вилояти Экология бошқармаси томонидан назоратга олинган»? – дейилади хабарда.