Хитойда собиқ вазир ўлим жазосига ҳукм қилинди

29.09.2025 16:42 | 2 дақиқада ўқилади.

Хитойда собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Танг Жэнжианг 268 млн юан пора олганликда айбланиб, икки йилга кечиктирилган ўлим жазосига ҳукм қилинди.

O'lim

Ҳукм 8 сентябр куни Жилин провинцияси Чанчунг шаҳри халқ суди томонидан чиқарилган. Суд қароридан кейин у сиёсий ҳуқуқларидан умрбод маҳрум қилинди, барча шахсий мулки ва ноқонуний даромадлари давлат тасарруфига ўтказилди.

Танг Жэнжианг 2007–2024 йилларда турли давлат лавозимларида ишлаган пайтларида корхоналар ва фуқароларга хўжалик ишлари, шартномалар ва кадрлар тайинловида ёрдам бериш эвазига пора олган. Тергов маълумотларига кўра, у олган пора миқдори 38 млн доллардан ошиб кетган.

25 июл куни бўлиб ўтган суд жараёнида собиқ амалдор айбини тан олиб, пушаймонлигини билдирган. Шу сабабдан суд ўлим жазосини икки йилга кечиктириб ижро этишга қарор қилган. Агар у бу муддатда янги жиноят содир этмаса, жазо умрбод қамоқ жазосига алмаштирилади.

Тан ўз фаолияти давомида Жанубий Хитойдаги Гуанси-Жуанг автоном ҳудуди ва Гансу провинцияси ҳукуматларида раҳбар лавозимларда ишлаган. Шунингдек, Хитой Қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ ишлари вазирлиги партия гуруҳи котиби сифатида ҳам фаолият юритган.