Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчилар улуши кескин ўсди

30.09.2025 11:30 | 3 дақиқада ўқилади.

Ўтган тўрт йилда мамлакатда интернетдан фойдаланувчилар сони йил сайин ортиб, жорий йилнинг 8 ойида аҳолининг 94,2 фоизи интернет тармоғидан фойдаланган.

Internet

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январ-август ойларида Ўзбекистон аҳолисининг 94,2 фоизи интернетдан фойдаланган. Бу кўрсаткич сўнгги йилларда барқарор ўсиш тенденциясини намоён этмоқда.

2021 йилда интернетдан фойдаланувчилар улуши 76,6 фоиз бўлган бўлса, 2022 йилга келиб 83,9 фоизга етди. 2023 йилда эса ушбу рақам 89 фоизни ташкил этди. Кейинги йилда, яъни 2024 йилда интернет қамрови янада кенгайиб, 93,3 фоизга кўтарилди.

Жорий йилнинг дастлабки саккиз ойида эса аҳолининг қарийб тўлиқ қисми интернетдан фойдаланиши қайд этилди. Бу рақам мамлакатда рақамли трансформация жараёнлари, телекоммуникация инфратузилмасининг ривожланиши ҳамда мобиль интернет хизматларига талаб ортиб бораётганидан далолат беради.

«Толибон» бутун Афғонистонни симли интернетдан узиб қўйди. Таъкидланишича, 29 сентябр тонгидан бошлаб бир нечта тaрмoқлар босқичма-босқич ўчирилган. Ҳозирда телефон алоқаси хизматларида ҳам узилишлар қайд этилмоқда.

АҚШ Давлат департаменти вакили Элизабет Стикнининг изоҳида «Толибон»нинг бундай чекловлари «катта хавотир» уйғотишини айтди ва бу оддий афғонлар ҳаёти ҳамда иқтисодига салбий таъсир қилишини таъкидлади.