Британиянинг Daily Express нашрининг ёзишича, Украина Россиянинг нефт саноатига қарши изчил стратегия юритмоқда. Дронлар ва ATACMS ракеталари Кириш, Краснодар ва Сизран нефтни қайта ишлаш заводларига ҳамда «Дружба» нефт ҳайдаш қувури ва «Зонгори оқим» («Голубой поток») каби муҳим инфратузилмаларга зарба берди.
Рус пропагандисти Максим Калашниковнинг тан олишича, бу алоҳида ҳодиса эмас, балки тизимли кампания. Унинг ҳисоблашича, нефт қайта ишлаш қувватларининг тахминан 17 фоизии ишдан чиқарилган.
Оқибатда Қримда ёнилғи маҳсулотлари учун чекловлари жорий этилди — бир кишига 30 литрдан ортиқ сотилмайди. Сергей Аксёнов аҳолини «ваҳима қилмасликка» чақиргани ҳолатнинг жиддийлигини тасдиқлайди.
Росстат маълумотларига кўра, 2024 йилда Россия кунига 5,5 млн баррел нефть қайта ишлаган бўлса, ҳозирги зарбалар бу кўрсаткични сезиларли қисқартирди. Бензин нархи 15 фоизга қимматлаган, уни нормалаштириш масаласи муҳокама қилинмоқда.
Экспорт ҳам бир кунлик миллион баррелга яқинга қисқарди. Бу нафақат Россия бюджетига зарба бермоқда, балки жаҳон бозорида ҳам таъсирини кўрсатмоқда. Украина тактикаси Кремлнинг асосий заиф нуқтасини нишонга олгани қайд этилмоқда.