Қирғизистон ва Қозоғистон 2027 йилда МДҲ ўйинларини ўтказишдан воз кечди. Ҳамдўстлик мамлакатларининг Жисмоний тарбия ва спорт кенгаши бошқа давлатларга мусобақаларни ўтказиш имкониятини кўриб чиқишни таклиф этди.
Қозоғистон 2027 йилдаги МДҲ давлатлари ўйинларидан воз кечди, чунки ундан бир йил олдин мамлакат кенг кўламли спорт тадбирларини, жумладан «Келажак ўйинлари»ни ўтказиш жойига айланади.
Қирғизистон эса молиявий сабабларга кўра 2027 йилда МДҲ ўйинларини ўз ҳудудида ўтказа олмайди.
29 сентябр куни Ганжада МДҲ мамлакатлари ўйинлари доирасида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчиларининг Жисмоний тарбия ва спорт бўйича кенгаши йиғилиши ўтказилди. МДҲ мамлакатлари ўйинлари тўғрисидаги низомга кўра, уларни ўтказиш жойи ва муддати ҳақидаги қарор мезбон давлат билан келишилган ҳолда қабул қилинади.
Ўйинлар, одатда, МДҲ давлатларида алифбо тартибида навбатма-навбат ўтказилади. Илгари МДҲ ижроия қўмитаси Қозоғистон ва Қирғизистон ҳукуматларига МДҲ давлатларининг тўртинчи ўйинларини ўтказиш бўйича сўровнома ва таклифлар юборган эди. Бироқ вакиллар ўз мамлакатларининг 2027 йилда МДҲ ўйинларини ўтказиш имконияти йўқлигини маълум қилишди.
МДҲ мамлакатларининг III Ўйинлари Озарбайжоннинг етти шаҳрида ўтказилмоқда ва 8 октябрда якунланади. Дастурга спортнинг 21 тури бўйича мусобақалар киритилган бўлиб, уларда жами 505 та медал тўплами ўйин қўйилган.
Эслатиб ўтамиз, МДҲ мамлакатларининг I Ўйинлари 2021 йил сентябрь ойида Қозон шаҳрида бўлиб ўтган эди. Қирғизистондан 126 нафар спортчи иштирок этмоқда.