Қирғизистон Республикасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини жамоатчилик муҳокамаси порталида «Фуқаролар таклифлари» бўлимида янги ташаббус эълон қилинди. Унда Ўзбекистон қонунчилигига ўзгартиш киритилиб, айрим оғир жиноятлар учун ўлим жазосини жорий этиш масаласи қўйилди.
Таклифга кўра, ўлим жазоси айниқса шафқатсизлик билан содир этилган қотилликлар, вояга етмаган шахсларни ўлдириш ҳамда зўрлаш ёки бошқа жинсий зўравонлик билан боғлиқ қотилликларга нисбатан қўлланиши мумкин. Ташаббусда қайд этилишича, жазо фақат суд ҳукми қонуний кучга киргач ва барча суд инстанцияларидан ўтгач амалга оширилиши мумкин бўлади.
Шу билан бирга, ташаббускорлар ўлим жазосини аёллар ва вояга етмаган шахсларга нисбатан қўлламаслик шартларини белгилашни ҳам таклиф этмоқда. Уларга кўра, жамиятда содир этилаётган қўрқинчли қотилликлар ва зўравонлик ҳолатлари амалдаги жазо чоралари етарли эмаслигини кўрсатмоқда.
Шу билан бирга, айрим фуқаролар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари мамлакатдаги суд тизими ва коррупция хавфлари юқорилигини таъкидлаб, бундай ҳолатда ўлим жазосини жорий қилиш хавфли эканини билдирмоқда. Уларга кўра, адолатли суд муҳити таъминланмас экан, бундай жазо хато қарорларга олиб келиши мумкин.
Аввалроқ Россияда террорчилар учун ўлим жазоси жорий этилиши таклиф қилинган эди.