АҚШнинг янги Уруш вазири Пит Ҳэгсет Виржиния штатидаги Куантико базасида юқори ҳарбий раҳбариятни йиғиб, янги курсни очиқ билдирди. «Агар душманларимиз бизга қарши чиқса, уларни вазирлигимиз шафқатсизлик ва аниқлик билан йўқ қилади», — деди у.
Ҳэгсетнинг сўзларига кўра, Пентагонда «сиёсий тўғрилик ва кўпқирралилик» даври тугади. У офицерларни танлов қаршисида қолдирди: раҳбариятнинг қатъий қарашларига қўшилмаганлар бемалол хизматдан бўшаб кетишлари мумкин.
Вазир армияда семиз генерал ва адмираллар учун жой йўқлигини айтди. Жисмоний тестлар фақат эркаклар меъёри асосида ўтказилади, сақолга қатъий тақиқ жорий этилади. Бир вақтнинг ўзида у «бобойзуғум»га қарши қоидаларни юмшатишини ҳам маълум қилди.
Ҳэгсет танқид остига олинган қора танли генерал ва аёл адмирални «бузилган маданият қурбонлари» деб атади. «Сиёсий тўғриликка асосланган раҳбарлик даври бугундан тугайди», — деди у.
Бошқа бир янгилик — сентябрда Доналд Трамп Пентагонни расман «Уруш вазирлиги» деб қайта номлаш ҳақида фармон имзолаганди. Reuters ва CBS маълумотларига кўра, бундай ўзгаришларни Конгресс тасдиқлаши шарт, аммо амалий ислоҳотлар аллақачон бошланди.