Эрон ўн баробар кучайиб кетди

21:45 | 2 дақиқада ўқилади.

Эрон Исроилни яна ўша хатони такрорлашидан огоҳлантирди.

Iran

Эрон қуролли кучлари Исроил билан бўлган 12 кунлик урушдан бери ўзининг ҳужум салоҳиятини 10 бараварга оширди. Бу ҳақда Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) генерал-майори Ҳусайн Нажот маълум қилди.

«Агар сионистик режим яна ўша хатони такрорласа (Исроилнинг июн ойида Эронга ҳужуми назарда тутилмоқда), бизнинг ҳужум имкониятларимиз 12 кунлик уруш давридагига нисбатан 10 баравар кучли», – дея унинг сўзларини Эрон давлат телерадиокомпанияси келтирмоқда.

Унинг таъкидлашича, Эрон олдинги тўқнашув пайтида аниқланган барча мудофаа камчиликларини бартараф этган.

13 июнга ўтар кечаси Исроил Эронга ҳужум бошлади. Теҳрон бунга жавобан ҳужум уюштирди. АҚШ эса 22 июн куни Исфахон, Натанз ва Фордодаги Эрон ядро объектларига зарба бериб, можарога аралашди.

Эртаси куни Эрон Қатардаги Яқин Шарқнинг энг йирик Америка авиабазаси Ал-Удейдга ҳужум қилди. Шундан сўнг АҚШ президенти Доналд Трамп Исроил ва Эрон ўт очишни тўхтатиш режимини ўрнатишга келишиб олганлигини маълум қилди. Бу келишув 24 июндан бошлаб кучга кирди.