Ҳукумат қарори билан 2025 йил бошидан автобусларда нақд пул қабул қилиш тўхтатилган эди. Бу чора натижасида жамоат транспортларида банк карталари ва мобил тўловлардан фойдаланиш сезиларли даражада кўпайди. Хусусан, банк карталари орқали тўловлар бир йил ичида тўрт баробарга ўсди.
Метродаги йўловчи оқимини таҳлил қилганда, қоғоз чипталарга бўлган талаб анча пасайгани кўрилади. Охирги бир йилда метродаги қағоз чипталар хариди 3,5 баробарга камайган.
Шу билан бирга, мобил QR-кодли чипталардан фойдаланиш қарийб беш баробарга кўпайди. Бугунги кунда йўловчиларнинг асосий қисми метродан фойдаланишда банк карталари ёки мобил тўлов турларини афзал кўрмоқда.
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида амалга оширилган транзакциялар улуши 85 фоиздан ортиқни ташкил этди. Шу билан бирга, бошқа вилоятлар ичида йўловчилар сони бўйича Самарқанд ва Наманган вилоятлари етакчи сифатида қайд этилди. Айниқса, сўнгги бир йилда энг юқори ўсиш Наманганда кузатилгани қайд этилмоқда.