Ўзбекистон терма жамоасининг янги мураббийи аниқ бўлди

21:17 | < 1 минуты

Ўзбекистон терма жамоасини Жаҳон чемпионатига Фабио Каннаваро олиб боради.

Cannavaro

Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатига италиялик мураббий Фабио Каннаваро олиб боради. Ўзбекистон футбол ассоциацияси 52 ёшли мураббий билан расман шартнома имзолаган.

Фабрицио Романо ўз твиттерида Фабио Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоасини бошқаришга рози бўлганини маълум қилди.

“Томонлар келишувга эришган. 24/48 соат ичида ҳужжатлар расмийлаштирилади. Каннаваро душанба куни бўлган таклифга розилик жавобини берган”, – деб ёзилган маълумотда.