2025 йилнинг январ–август ойларида 62 054 нафар хорижий фуқаро тиббий хизматлардан фойдаланиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Энг кўп беморлар Тожикистондан келган бўлиб, уларнинг сони 44 209 нафарни ташкил этди. Шу билан бирга, Қирғизистондан 10 427 нафар, Қозоғистондан эса 5 483 нафар шахс мамлакатга келиб даволанган.
Россиядан 1 280 нафар, Афғонистондан 343 нафар ва Туркманистондан 204 нафар фуқаро тиббий мақсадда Ўзбекистонда бўлган. Шунингдек, Туркиядан 31, АҚШдан 11, Хитойдан 10 ва Украинадан 9 нафар киши шифо излаб келган.
Қолган 47 нафар бемор эса турли давлатлардан ташриф буюрган. Мутасаддиларнинг қайд этишича, тиббий туризм соҳаси мамлакат иқтисодиётига қўшимча кирим олиб келмоқда ва соҳага талаб йил сайин ошиб бормоқда.