Дам олиш кунлари мамлакат бўйлаб об-ҳаво ўзгарувчан бўлиши кутилмоқда, деб хабар берди «Ўзгидромет».
3 октябр куни республика ҳудудининг катта қисмида ёмғир кутилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Тоғли ҳудудларда ҳам қисқа давом этадиган ёмғир эҳтимоли бор. Ҳарорат +18…+23 даража, жанубий ҳудудларда эса +25…+27 даража атрофида бўлади.
4–5 октябр кунлари республика бўйича асосан қуёшли ва қуруқ об-ҳаво сақланади. Кундузги ҳарорат +20…+25 даражани ташкил қилади. Фақат айрим тоғли ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин.
3 октябр кундузи чўл ҳудудларда, 4–5 октябрда эса шимолий ва чўл ҳудудларда шамол тезлиги секундига 13–18 метргача кучайиши кутилмоқда. Айрим жойларда шамол чанг-тўзон билан кечиши мумкин.
Тошкент шаҳрида об-ҳаво бироз булутли бўлиб, ёмғир кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 3–8 метр тезликда эсади. 3 октябрда ҳарорат +20…+22 даража бўлса, 4 октябрда кундузи +23…+25 даража, кечаси +10…+12 даража атрофида бўлади. 5 октябрда эса кундузи +21…+23 даража, кечаси +10…+12 даража бўлиши кутилмоқда.