Марказий банк ҳисоботларига кўра, ташқи қарзнинг 36,8 млрд доллари давлат қарзи, 35,4 млрд доллари эса корпоратив қарз ҳисобига тўғри келади. 2020 йил билан таққослаганда давлат ташқи қарзи 72 фоизга, корпоратив қарз эса 2,8 баробарга кўпайган.
Иқтисодчи Миркомил Холбоев фикрича, Ўзбекистон ялпи ташқи қарз ўсиш суръати бўйича минтақада етакчилик қилмоқда. 2020 йилдан бери мамлакат ташқи қарзи 2,1 баробарга ошган.
Қиёслаш учун, шу даврда Қирғизистон ташқи қарзи 42,3 фоизга, Қозоғистонники 5,4 фоизга, Тожикистонники эса 6 фоизга ўсган. Номинал ҳажм бўйича эса Қозоғистон етакчи — 2025 йил 1 июль ҳолатига ундаги ялпи ташқи қарз 172,8 млрд долларни ташкил этди.
Муттахассислар таъкидлашича, ташқи қарз динамикаси мамлакат иқтисодий сиёсатининг самарадорлиги ва ташқи молиявий манбалардан фойдаланиш йўналишларига боғлиқ. Шу боис, ташқи қарзнинг ўсиши иқтисодий барқарорлик ва молиявий хавфсизлик нуқтаи назаридан долзарб аҳамият касб этади.