Тожикистонда ажрашиш қийнлашди

19:20 | 4 дақиқада ўқилади.

2025 йил 1 октябрда Тожикистон президенти Имoмали Раҳмон никоҳдан ажралиб чиқиш жараёни нархини оширишни кўзда тутувчи давлат божи тўғрисидаги қонунга ўзгартишлар киритиш ҳақидаги ҳужжатни имзолади. Бу ҳақда Asia-Plus нашри хабар берди.

Taj

Янги тартибга кўра, турли ҳолатларда ажрашиш учун тўлов қуйидагича белгиланди: турмуш ўртоқлардан бирининг илтимосига кўра – 75 сомонийдан 150 сомонийгача, қўшма ариза орқали – 375 сомонийдан 750 сомонийгача, суд қарори билан эса – 525 сомонийдан 1050 сомонийгача. Қонун расмий эълон қилинганидан кейин кучга киради.

Парламент вакиллари йиғимнинг оширилишини оилаларда ажримлар сонини қисқартириш мақсади билан изоҳлади. Адлия вазири Музаффар Ашурийон ажримлар сони юқорилигича қолмоқда, деб таъкидлаган. Хotin-қизлар ва оила масалалари қўмитаси раиси Бунафша Файзиддинзода эса бунга асосий сабаб сифатида erta турмушлар, ёш аёлларнинг оилавий ҳаётга тайёр эмаслиги ва йигитларнинг тайёргарлиги етарли эмаслигини кўрсатган.

Тожикистонда никоҳни бекор қилишнинг икки йўли мавжуд: агар турмуш ўртоқлар ўзаро рози бўлса ва voyaga етмаган фарзандлари бўлмаса, ФҲДЁ орқали ариза бериш мумкин. Бундай ҳолда никоҳ бир ойдан кейин бекор қилинади. Агар эса тарафлардан бири рози бўлмаса ёки фарзандлар ва мулк билан боғлиқ низолар мавжуд бўлса, жараён фақат суд орқали амалга оширилади.

Суд қарори чиқарилгандан сўнг никоҳ расман ФҲДЁ органида қайд этилганидан кейин бузилган ҳисобланади. Агар voyaga етмаган фарзандлар бўлса, суд тарафларга олти ойгача ярашиш имкониятини беради. Шунингдек, мулк бўлиниши болалар манфаати ва томонларнинг молиявий аҳволидан келиб чиқиб ҳал қилинади.

Тожикистон Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январ–июн ойларида қайд этилган ажримлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,5 фоизга камайиб, 4047 жуфтликни ташкил этди. Энг юқори кўрсаткич Сўғд вилоятида қайд этилган бўлиб, бу ерда ҳар 1000 кишига 1,1 та ажрим тўғри келган.