Марказий банк захиралари бўйича дунёдаги етакчи давлатлар топ ўнталиги

20:31 | 3 дақиқада ўқилади.

Дунё иқтисодий барқарорлиги учун марказий банклар захиралари катта аҳамиятга эга. Улар мамлакатларга тўлов баланси мажбуриятларини бажаришда ёрдам беради ва иқтисодиётни турли инқироз ҳамда геосиёсий силкинишлардан ҳимоя қилади.

0cdc8245

Энг катта ўнта давлатнинг марказий банклари жами 9,4 трлн доллар захирага эга ва бу дунё захираларининг 60 фоизидан ортиқ қисмини ташкил этмоқда. Бу ҳақда АҚШ Марказий разведка бошқармаси маълумот берди.

Марказий банклар захиралари бўйича биринчи ўринда Хитой жойлашган бўлиб, 3,4 трлн доллар захирага эга . Ундан кейин Япония 1,2 трлн доллар билан иккинчи, АҚШ ва Швейцария эса 0,9 трлн доллар кўрсаткич билан учинчи ва тўртинчи ўринни эгаллаган. Ҳиндистоннинг захиралари 0,6 трлн долларни ташкил этади.

Россиянинг марказий банк захиралари 0,5 трлн долларга етган бўлса, Саудия Арабистони, Ҳонгконг ва Жанубий Кореянинг ҳар бири тахминан 0,4 трлн доллар атрофида захира тўплаган. Сингапур эса 0,3 трлн доллар билан биринчи ўнталикни якунлайди.

Кўпгина давлатлар захира таркибида олтин улушини оширишга интилиб, уни инфляция ва молиявий хавфларга қарши самарали ҳимоя сифатида кўриб келмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистоннинг халқаро захиралари май ойи охирида олтин нархининг ошиши ҳисобига 49,66 миллиард долларни ташкил этиб, тарихий максимал даражага етган эди. Бу Марказий банк 2013 йилда маълумотларни кузатишни бошлаганидан бери энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.