Саудия Арабистони ва Россия нефт қазиб олиш масаласида OPEC+да тортишмоқда

15:45 | 3 дақиқада ўқилади.

Якшанба куни бўлиб ўтадиган OPEC+ йиғилишида Саудия нефт қазиб олишни кескин оширишни талаб қилмоқчи, Россия эса санкциялар сабаб эҳтиёткорликка чақирмоқда.

Opec plus1

OPEC+ гуруҳига аъзо саккиз мамлакат 5 октябр, якшанба куни нефт қазиб чиқариш ҳажмини ошириш масаласини муҳокама қилади. Reuters хабарига кўра, Саудия Арабистони ва Россия ўртасида бу масалада жиддий келишмовчилик кузатилмоқда.

Манбаларнинг маълум қилишича, Москва ноябр ойидан қазиб олишни кунига 137 минг баррелга ошириш тарафдори. Бу октябрдаги кўрсаткич билан бир хил бўлиб, нархларга босим қилмаслик ва санкциялар сабаб Россия учун ишлаб чиқаришни кўпайтириш мураккаблигидан келиб чиқади.

Саудия Арабистони эса кескинроқ позицияни эгаллаб, қазиб олишни икки, уч ёки тўрт баравар кўпайтиришни таклиф қилмоқда — яъни кунда 274 мингдан 548 минг баррелгача. Саудиянинг мақсади — бозордаги улушини тезроқ қайтариш ва рақобатда устунликка эришиш.

OPECнинг ўзи эса шу ҳафта бошида 500 минг барреллик қўшимча ошириш режалари йўқлигини билдирган эди. Шундай бўлса-да, Саудиянинг босими ва Россиянинг эҳтиёткор позицияси якшанба куниги йиғилишда тортишувларни кучайтиради, дейди экспертлар.

Кузатувчиларнинг таъкидлашича, Саудия ва Россия ўртасидаги тортишув нафақат нефт нархларига, балки глобал энергетика бозоридаги барқарорликка ҳам таъсир кўрсатиши мумкин.