BP маълумотларига кўра, 2050 йилда нефт истеъмоли кунига 83 миллион баррел, табиий газ истеъмоли эса 4,8 трлн метр куб атрофида бўлиши кутилмоқда. Компания таъкидлашича, бу суръатда «no zero» мақсадига эришиш учун талабнинг пасайиши жуда кескин бўлиши керак эди.
Таҳминларга кўра, 2035 йилда ҳам нефт дунёдаги асосий энергия манбаи бўлиб қолади ва унинг улуши 30 фоиз атрофида бўлади. Бу энергетика тизимидаги трансформация жараёни суст кечаётганини кўрсатади.
BP ҳисоботида Украина уруши, Яқин Шарқдаги беқарорлик ва халқаро савдо тарифларининг ошиб бориши энергетика хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатаётгани қайд этилган. Шу боис кўплаб давлатлар яна маҳаллий ёқилғи манбаларидан фойдаланишни кучайтирмоқда.
Компания айрим «яшил энергия» лойиҳаларини қисқартирганини тан олди, бу эса экологик ташкилотлар томонидан танқидга сабаб бўлди. Экологлар фикрича, BPнинг бу қадами дунёдаги декарбонизация жараёнларини секинлаштириши мумкин.
BPнинг янги баҳолари дунё иқтисодиёти ҳали ҳам нефт ва газга қаттиқ боғлиқ эканини кўрсатмоқда. Қайта тикланувчи энергия ўсиб бораётган бўлса-да, глобал талаб ҳозирча анъанавий ёқилғилар ҳисобига қондирилаяпти.