Ўзбекистонда келгуси хафта қандай об-ҳаво билан бошланади

19:23 | 2 дақиқада ўқилади.

Ўзбекстоннинг барча ҳудудларида хафтанинг бошланишида ёмғирсиз, қуёшли ва илиқ об-ҳаво сақланиши кутилмоқда.

Ob havo

Ўзгидромет келаси хафта об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

6 октябр куни Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, лекин ёғингарчилик бўлмайди. Шамол тезлиги 18 м/с гача кучайиб, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кундузи +17…+22 даража атрофида бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ҳаво барқарор, шамол шарқдан эсиб, баъзи ҳудудларда шамол кучайиши эҳтимолдан холи эмас. Кечаси +5…+10 даража, кундузи +22…+27 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ёмғирсиз, қуёшли кунлар давом этади. Ҳарорат тунлари +8…+13 даража, кундузи +20…+25 даража атрофида бўлиши кутилмоқда.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида об-ҳаво қуёшли бўлиб, ҳаво +24…+29 даражагача исийди. Тунги ҳарорат +8…+13 даражани ташкил этади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи +20…+25 даража, кечаси +8…+13 даража бўлади.

Тоғли ҳудудларда ҳам ҳафта бошидан ёмғирсиз об-ҳаво кузатилади. Ҳарорат тунлари +3…+8 даража, кундузи +12…+17 даража атрофида бўлиши тахмин қилинган.