Мулоқот давомида рақамли иқтисодиёт, блокчейн технологиялари ва виртуал активлар ҳақида гаплашилган. Суҳбат чоғида қирғиз миллий валюта сомига боғланган KGCT рақамли активига алоҳида тўхталган. Бу ҳақда «News.kg» нашри хабар берди.
Шунингдек, президент Жапаров рақамли сом (CBDC— давлат электрон валютаси) устида иш кетаётгани ва у аллақачон тест босқичига киргани ҳақида маълум қилди.
Бунга жавобан Рейчел Конлан бу ташаббуснинг муҳимлигини қайд этиб, Binance кенг ҳамкорлик, фойдаланувчилар базаси ва шериклик тармоғи орқали лойиҳани қўллаб-қувватлашга тайёр эканини билдирди.
Хабарда қўшимча қилинишича, томонлар ҳамкорликни кенгайтириш, тажриба алмашиш ва хавфсиз рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича келишиб олишган.
Унга таъкидланишича, Binance асосчиси Чанпэн Чжао илгари Қирғизистонга ташриф буюрган ва бу ташриф халқаро резонансга сабаб бўлган.