Москва ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўзбекистонлик аёл Шерье Шойгу ва унинг фамилиясини олган турмуш ўртоғига нисбатан тергов текшируви бошланди. Улар криптовалюта биржасига сармоя киритиш баҳонасида 100 миллион рублдан ортиқ маблағни ўзлаштирганликда айбланмоқда. Бу ҳақда ТАСС агентлигига жабрланувчилар вакилларидан бири, адвокат Саид Ярахмедов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, жабр кўрган москваликлар сони ва йўқотилган маблағ миқдори икки баробар кўп бўлиши мумкин.
«Биз ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга Шерье Шойгу ва унинг турмуш ўртоғига нисбатан, жиноят содир этишдан олдин фамилияларини ўзгартирган ҳолда, фирибгарлик бўйича текширув ўтказиш ҳамда жиноят иши қўзғатиш ҳақида ариза топширдик», — деди адвокат.
Маълум қилинишича, 27 ёшли Шерьехон Усмонова ўз паспорт маълумотларини ўзгартириб, Шерье Шойгу исми билан юришни бошлаган ва ўзини Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгунинг жияни сифатида таништирган. У шундай йўл билан ишончни қозониб, жабрланувчиларнинг пулларини ўзлаштириб ғойиб бўлган.
Адвокат Ярахмедовнинг таъкидлашича, ҳозирча аниқланган зарар 100 миллион рубл атрофида, аммо воқеа эпизодлари ва жабр кўрганлар сони кўпайиши натижасида бу миқдор икки баробарга етиши мумкин.