Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбойжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан амалий ташриф билан ушбу мамлакатга келди.
Габала халқаро аэропортида Ўзбекистон етакчисини Озарбойжон маданият вазири Одил Каримли, Габала тумани ижро ҳокимияти раҳбари Сабуҳи Абдуллаев ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Ташриф дастурига мувофиқ, давлатимиз раҳбари эртага, 7 октябрь куни Туркий давлатлар ташкилоти саммитининг расмий тадбирларида иштирок этади.