Каталониянинг машҳур футбол клуби «Барселона»нинг расмий ижтимоий тармоқ саҳифаларига ноқонуний равишда кириш амалга оширилди. Скамерлар жамоа номи орқали криптовалюта муҳлисларини алдашга уриниб, янги мем-койнни тарғиб қилувчи хабарни жойлаштиришган.
Фирибгарлар жойлаган пост 144 миллиондан зиёд обуначига етиб борди ва у бир соатдан ортиқ вақт давомида ўчирилмаган. Бу оралиқда номаълум токеннинг бозордаги капитализацияси қисқа вақт ичида 2 миллион доллардан ошиб кетди.
Мутахассислар айтишича, бу ҳолат футбол клубларининг катта рақамли нуфузидан фойдаланиб, криптоинвесторларни фирибга тортувчи янги усуллардан бири сифатида баҳоланмоқда. «Барселона» вакиллари ҳодиса бўйича расмий изоҳ беришмаган, аммо маълумотларни тиклаш ва хавфсизлик тизимларини кучайтириш ишлари бошлангани айтилмоқда.
Ҳозирда бу киберхужум ортида ким тургани ва хабар тарқатилган платформа аниқланмоқда. Кўплаб экспертлар шундай кенг аудиторияга эга спорт брендларининг саҳифалари ҳакерлар учун жозибадор нишонга айланганини таъкидламоқда.
Ҳодиса интернетда кенг муҳокамага сабаб бўлиб, мухлислар клубдан хавфсизлик чораларини кучайтиришни талаб қилмоқда.