Instagram платформаси ижодкорлар учун ўз мукофотини жорий қилди. Мукофот «Rings» деб номланади. Танлов 25 та номинатсия бўйича ўтказилади: спорт ва кўнгилочар машғулотлардан тортиб мода ва мейкапгача.
Ғолиблар олтин узук, олтин аватар ҳошияси ва профилни мослаштириш (масалан, «лайк» тугмасини ўзгартириш) имкониятига эга бўлади. Ҳакамлар ҳайъати таркибига режиссёр Спайк Ли, моделер Марк Жейкобс, қандолатчи Седрик Гроле, техноблогер Маркес Браунли ва бошқалар киради.
Браунлининг айтишича, катта аудиторияга эга профиллар эмас, балки мехнати ва ижод йўли билан ажралиб турадиган ижодкорлар рағбатлантирилиши керак.
Instagram’нинг олтин узук мукофоти кўпроқ рамзий қадрлаш сифатида баҳоланмоқда. Шу билан бирга, бу янгилик Instagram’нинг бой компания сифатида пулсиз мукофот бериш қарори нега қабул қилингани ҳақида саволлар туғдиради.
Instagram директори Моссери 2024 йил июнида ижодкорларга ҳақ тўлаш тизимини қайта кўриб чиқишни режалаштираётганини айтган, аммо ҳозирча янги режа эълон қилинмаган. Бу орада YouTube ва TikTok ўз даромад тақсимоти дастурлари орқали блогерларга тўловларни давом эттирмоқда. Маълумот учун, YouTube сўнгги тўрт йилда ижодкорларга 100 миллиард доллардан ортиқ маблағ тўлаганини маълум қилган.