Бугун, 7 октябр куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Президенти Владимир Путинга телефон қилиб, уни 73 ёши билан табриклади. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Шавкат Мирзиёев Россия етакчисини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва муваффақиятлар, Россия халқига эса равнақ тилади.
Олий даражадаги келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Ўзаро товар айирбошлаш кўрсаткичларининг ўсиш суръатини давом эттириш, етакчи корхона ва компанияларнинг саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа устувор йўналишлардаги кооперация лойиҳаларини илгари суриш, икки мамлакат ҳудудларининг ишбилармонлик алоқаларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Фаол маданий-гуманитар алмашинувлар давом этаётгани катта мамнуният билан қайд этилди.
Томонлар халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашди, бўлажак тадбирлар режасини муҳокама қилди.
Маълумот учун, Путин 1952 йил 7 октябрда Санкт-Петербург шаҳрида туғилган.