Ўзбекистонда Meta (Facebook, Instagram, WhatsApp, Threads) ваколатхонаси очилиши мумкин. Бу ҳақда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, агентликда Meta компанияси (Facebook, Instagram, WhatsApp, Threads) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтган. Муҳокама чоғида:
➖ Ўзбекистонда Meta ваколатхонасини очиш истиқболлари, рекламани илгари суриш;
➖ компания платформаларида жойлаштиришда фирибгарликнинг олдини олиш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш;
➖ контентни монетизация қилиш ва мамлакатдаги рақамли контент яратувчиларини қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинган.
Томонлар рақамли платформаларни тартибга солиш, фойдаланувчиларни ҳимоя қилиш ва адолатли монетизация тизимини ривожлантириш бўйича тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиш ва тажриба алмашиш муҳимлигини қайд этган,