Тошкент метрополитени матбуот хизматининг хабарига кўра, «Ғафур Ғулом» бекатида чақалоқ туғилиши метро тарихида ноодатий ва эсда қоларли воқеа сифатида қайд этилди. Она ва бола учун махсус бепул юриш картаси тайёрланмоқда, улар бутун умр давомида метрополитендан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга бўладилар.
«Бу совға — метро ходимларининг фидойилиги ва инсонпарварлиги рамзи сифатида тарихда ўз ўрнини топади», — дейилади расмий баёнотда.
Шунингдек, хизмат давомида огоҳлик ва жасорат кўрсатган навбатчи ходима Наима Махамаджонова ҳамда жараёнда иштирок этган бир нечта метро ходимлари раҳбарият томонидан рағбатлантирилади.