Ички ишлар вазири ММА ассоциациясига раис бўлди

12:00 | 2 дақиқада ўқилади.

Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Азиз Тошпўлатов Ўзбекистон ММА ассоциациясига янги раҳбар этиб сайланди.

Iiv

Ўзбекистон ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Азиз Анварович Тошпўлатов Ўзбекистон ММА (Аралаш жанг санъати) ассоциацияси раиси этиб сайланди. Бу ҳақда мамлакат Миллий Олимпия қўмитаси расман маълум қилди.

Аралаш жанг санъати ассоциацияси Ўзбекистонда 2019 йил 9 ноябрда ташкил этилган бўлиб, дастлаб унга Миллий Олимпия қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Отабек Умаров раҳбарлик қилган. Кейинчалик у 2020 йил 14 август куни триатлон федерацияси билан бирга ММА ассоциацияси раҳбарлиги лавозимидан истеъфо чиққан.

Азиз Тошпўлатов бунга қадар жорий йилнинг 9 апрел куни Ўзбекистон волейбол федерацияси раиси эди. Шу куни бўлиб ўтган Волейбол федерациясининг навбатдан ташқари конференциясида вилоятлар ИИБлари бошлиқлари ва Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи бир овоздан ҳудудий бўлимлар раислигига ҳам сайланган.