Нобел қўмитаси 2025 йилги кимё бўйича мукофотни металлоорганик бирикмалар соҳасидаги илмий кашфиётлари учун уч олимга — Япония, Буюк Британия ва Иордания вакилларига берди. Мукофотни Сусуму Китагaва (Киото университети профессори), Ричард Робсон (Мелбурн университети профессори) ва Умар Йағий (Калифорния университети, Беркли профессори) бўлишади.
Олимлар металл ионлари ва узун органик занжирлар асосида янги молекуляр тузилмалар яратишди. Бу конструкциялар — металлоорганик каркаслар (Metal-Organic Frameworks, MOF) — газлар ва бошқа моддаларни ушлаб туриш, ҳаводан сув йиғиш ёки углекислый газни фильтрлаш каби жараёнларда ишлатилиши мумкин.
Нобел қўмитаси маълумотига кўра, янги материаллар бўш ҳужайралардан иборат бўлиб, улар орқали газлар, суюқликлар ёки кимёвий бирикмалар ўтиши мумкин. Бу структуралар саноатда токсик моддаларни сақлаш, химиявий реакцияларни тезлаштириш ёки электр ўтказувчан материаллар яратишда қўлланиши мумкин.
Нобел қўмитаси раиси Ҳайнер Линкенинг таъкидлашича, “металлоорганик каркаслар келажакда янги функцияларга эга материаллар яратиш имконини беради — бу кимёдаги ҳақиқий инқилобдир”.
Сусуму Китагaва 1951 йилда Киотода туғилган, 1979 йилда Киото университетида докторлик даражасини олган. Ричард Робсон 1937 йилда Буюк Британияда туғилган, 1962 йилда Оксфорд университетини тамомлаган. Омар Яги эса 1965 йилда Амманда туғилган, 1990 йилда Иллинойс университетида фан доктори бўлган.
1901 йилдан буён Нобел кимё мукофоти 116 марта берилган, улар орасида фақат саккизта аёл лауреат бўлган. Энг ёш мукофотдор — Фредерик Жолио, энг ёши каттаси — Жон Гуденаф бўлиб, у 97 ёшида мукофот олган.