Ташаббус минтақада сунъий интеллект ва юқори технологиялар соҳасини ривожлантириш ҳамда инвесторлар учун қулай шароит яратишга қаратилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги.
Президент Шавкат Мирзиёев 6 октябр куни ўтказган йиғилишда майнинг соҳаси ва ИИ технологияларини иқтисодиёт, таълим ҳамда давлат бошқарувига жорий этиш масалалари муҳокама қилинди. Учрашувда мутахассислар тайёрлаш, илмий марказлар ташкил этиш ва инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш вазифалари белгилаб берилди.
ИЛМА раҳбарининг биринчи ўринбосари Вячеслав Пак таъкидлашича, майнинг фаолияти учун арзонлаштирилган электр тарифлари жорий қилиниши инвесторлар учун қўшимча рағбат бўлади ва соҳадаги фаолиятни расмийлаштиришга ёрдам беради. Унинг сўзларига кўра, имтиёзли тариф майнинг соҳасига ҳам тааллуқли бўлади.
Бу чоралар президентнинг август ойидаги топшириғига мувофиқ амалга оширилмоқда. Ўшанда Карақалпоқстонда майнинг учун махсус зона ташкил этиш ва у ерда фақат қайта тикланувчи энергия манбаларига асосланган иш фаолияти йўлга қўйиш вазифаси қўйилган эди. Бу нафақат рақамли саноатни ривожлантиради, балки экологик барқарорликни ҳам таъминлайди.
Шунингдек, Карақалпоқстонда сунъий интеллект, рақамли иқтисодиёт ва майнинг соҳаларидаги компанияларни бирлаштирувчи технологик кластер ташкил этиш режалаштирилган. Ушбу кластер саноат ва энергетика учун замонавий ечимлар ишлаб чиқишга, илмий муассасалар ва инвесторлар билан ҳамкорликни кучайтиришга хизмат қилади.
Муттахассислар фикрича, бу ташаббуслар орқали Ўзбекистон Марказий Осиёда рақамли инфратузилмани ривожлантириш бўйича етакчи мамлакатлар қаторига кириши мумкин.