Фаластин элчиси Ўзбекистондаги дипломатик фаолиятини якунламоқда

21:40 | 2 дақиқада ўқилади.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Фаластин элчиси Жавад Муҳаммад Авад билан учрашди.

PalestineФото: Gov:uz

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча, 9 октябр куни Фаластин элчиси Жавад Муҳаммад Авадни қабул қилди. Бу ҳақда Саидов ўзининг Телеграм-каналида хабар берди.

«Мамлакатимизда ўз фаолиятини якунлаётган Фаластиннинг Ўзбекистондаги элчиси Жавад Муҳаммад Авад жаноблари билан учрашдик. Ўзбекистон-Фаластин муносабатларини мустаҳкамлаш ва халқларимиз ўртасидаги дўстликни чуқурлаштириш йўлидаги Элчинининг саъй-ҳаракатларига чин дилдан миннатдорлик билдирамиз», – дея ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари.

Қайд этилишича, Ўзбекистон БМТ резолюцияларига мувофиқ, «икки халқ учун – икки давлат» тамойилини амалга оширишнинг қатъий тарафдори.

«Элчи жанобларига келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз», – деди Бахтиёр Саидов.