Ласло Краснахоркай адабиёт соҳасидаги Нобел мукофотига сазовор бўлди

20:00 | 4 дақиқада ўқилади.

Швед академияси адабиёт соҳасидаги 2025 йилги Нобел мукофотини «апокалиптик даҳшат ичида ҳам санъат кучи устуворлигини кўрсатган асарлари учун» венгриялик ёзувчиси Ласло Краснахоркайга топширди.

Laslo

2025 йилда адабиёт бўйича Нобел мукофоти венгриялик ёзувчиси Ласло Краснахоркайга насиб этди. Бу ҳақда 9 октябр куни Швеция академияси маълум қилди. Мукофот миқдори 11 миллион швед крони(тахминан 1,2 миллион доллар)га тенг.

Академиянинг доимий котиби Матс Малмнинг таъкидлашича, Красзнахоркай «ҳалокат ва даҳшат муҳитида ҳам инсон ва санъат қудратига ишончни қайта тиклай олган илҳомли ва визионер ижоди учун» мукофотга муносиб деб топилган.

Нобел мукофоти 1901 йилдан буён Швециялик ихтирочи ва саноатчи Алфред Нобел васияти асосида адабиёт, илм-фан ва тинчлик соҳаларида бериб келинади.

Красзнахоркай бу нуфузли мукофотни қўлга киритган 122-навбатдаги лауреат ҳисобланади. Илгари бу мукофотга Уинстон Черчилл (1953), Ўрхон Помуқ (2006), ҳамда Норвегиялик ёзувчи Юн Фоссе (2023) каби машҳур шахслар ҳам сазовор бўлган.

Ўтган йилги мукофот жанубий кореялик ёзувчи Ҳан Канга берилган эди — у тарихда бу совринни олган илк кореялик ва 18-нафар аёл бўлган.

Нобел адабиёт мукофоти танловлари кўп бор баҳсларга сабаб бўлган. Масалан, 2016 йилда америкалик қўшиқчи Боб Диланнинг танланиши адабиёт аҳли томонидан танқид қилинган, 2019 йилда эса австриялик Питер Хандке наградаси атрофида сиёсий тортишувлар кузатилган.

Швеция академияси айрим ҳолларда «снобизм» ва «америкага қарши кайфият»да айбланиб келган бўлса-да, Нобел мукофоти дунёнинг энг нуфузли адабий совринларидан бири бўлиб қолмоқда.

2025 йилги физика бўйича Нобел мукофотига Жон Кларк, Мишел Девор ва Жон Мартинис квант механикаси соҳасидаги кашфиётлари учун сазовор бўлди.

Тиббиёт бўйича Нобел мукофоти ғолиблари америкалик олимлар Мэри Брунков ва Фред Рамсделл ҳамда япониялик Шимон Сакагучи инсон танасини ўз иммун тизимидан ҳимоя қилувчи периферик толерантлик механизмларини тадқиқ этгани учун лойиқ деб топилган эди.

Кимё бўйича Нобел мукофоти металлоорганик каркаслар яратган олимлар — япон олими Сусуму Китагaва, британиялик Ричард Робсон ва иорданиялик Омар Ягилга берилган.