Қозоғистон ЕИКга Россия устидан шикоят қилди

21:20 | 3 дақиқада ўқилади.

Остона Москвани савдога тўсиқлар яратишда айблади.

Kaz

Қозоғистон ҳукумати Евроосиё иқтисодий комиссиясига Россия чегарасидаги навбатлар ва Россия миграция қонунчилигига киритилган ўзгартиришлар туфайли юзага келган қийинчиликлар юзасидан мурожаат юборди. Бу ҳақда ТРТ хабар берди.

Ҳукумат матбуот хизматига кўра, Остона мавжуд вазиятни «ташқи савдога тўсқинлик қилаётган барер» сифатида тан олмоқчи. Бу масала 13 октябр куни Евроосиё иқтисодий комиссиясида (ЕИК) ва 7 ноябр куни Қозоғистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилишида муҳокама қилинади.

Баёнотнинг асосий қисми хорижий фуқароларнинг Россияга киришининг янги қоидаларига бағишланган. Амалдаги қонунчиликка кўра, шахс кириш ва чиқишлар сонидан қатъи назар, календар йилида 90 кундан ортиқ бўлмаган муддатда мамлакатда рўйхатдан ўтмасдан қолиши мумкин. Илгари бу муддат 180 кун эди.

Ушбу қоидалар халқаро ташишларни амалга оширувчи ҳайдовчиларга ҳам тегишли. Бундан ташқари, бўлиш муддати энди Иттифоқ давлатига аъзо бўлган Россия ва Беларус учун биргаликда ҳисоблаб чиқилади.

Қозоғистон ҳукумати мамлакатда шунга ўхшаш тартиб-қоидалар анча енгиллаштирилганини таъкидлади. Чет эл фуқаролари олти ойлик муддат ичида 90 кун давомида рўйхатдан ўтмасдан қолишлари мумкин. Ушбу чеклов халқаро юк ва йўловчи ташиш йўналишларида ҳаракатланувчи ҳайдовчиларга тааллуқли эмас. Остона ушбу қоидалар халқаро амалиётга мос келишини таъкидлади.

Мажлис депутати Болатбек Нажметдинулининг таъкидлашича, Россиянинг янги қоидалари нафақат халқаро ташувчиларга, балки Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасида фаолият юритувчи ҳайдовчиларга ҳам тегишли.