Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Тожикистонга борди

16:30 | 4 дақиқада ўқилади.

Мирзиёев Душанбеда бўлиб ўтадиган минтақавий саммитларда иштирок этади.

Prezident

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9 октябр куни амалий ташриф билан Тожикистон Республикасига этиб борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Душанбе халқаро аэропортида давлат раҳбарини Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода ва расмийлар тантанали тарзда кутиб олди.

Ташриф доирасида Президент Мирзиёев «Марказий Осиё – Россия» форматдаги иккинчи саммитда ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади.

«Марказий Осиё – Россия» саммити 9 октябр куни тушдан кейин бўлиб ўтади. Бу форматдаги илк учрашув 2022 йилда Остонда ўтказилган эди. Унда Владимир Путин Марказий Осиёнинг беш давлати – Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон президентлари билан учрашади. Кун тартибида савдо-иқтисодий, молиявий, саноат, логистика, энергетика ва инвестиция соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади. Саммит якунларига кўра 20 дан ортиқ бандини ўз ичига олган коммюнике қабул қилиниши кутилмоқда.

Эртага, 10 октябр куни эса Душанбеда МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Туркманистон етакчилари иштирок этади.

Йиғилиш дастлаб тор доирада, кейин эса кенгайтирилган форматда ўтказилади. Унда МДҲ Бош котиби Сергей Лебедев ва Россия инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Татяна Москалкова ҳам сўзга чиқади.

Саммитда давлат раҳбарлари янги «МДҲ+» формати ҳақида фикр алмашадилар. Бу тизимга учинчи давлатларни жалб қилиш режалаштирилган бўлиб, у BRICS ва ШҲТ моделига ўхшаш бўлади. Владимир Путин йиғилишда декабрь ойида Санкт-Петербургда ўтказиладиган норасмий саммитга таклиф йўллаши кутилмоқда.