Акбар Жўраев учинчи бор жаҳон чемпиони бўлди

09:58 | 3 дақиқада ўқилади.

Норвегиядаги жаҳон чемпионатида Акбар Жўраев 196 килограмм натижа билан жаҳон рекорди ўрнатди. Руслан Нуриддинов эса 2 та бронза медални қўлга киритди.

920 95 4100349097

Норвегиянинг Форде шаҳрида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Эркаклар ўртасида 110 килограммгача бўлган вазн тоифасидаги беллашувларда ўзбекистонлик Акбар Жўраев юқори натижа кўрсатиб, учта олтин медалга сазовор бўлди.

Image 2025 10 11 09 52 01

Жўраев даст кўтариш машқида 196 килограмм натижа қайд этиб, жаҳон рекордини янгилади. Силтаб кўтаришда эса 232 кг натижа билан ҳам тенгсиз бўлди, ҳар икки йўналишда ва 428 кг кўрсаткич умумий йўналишда биринчи бўлиб, жами 3 та олтин медалга эга чиқди. Бу унинг учинчи марта жаҳон чемпиони бўлишидир. Бунгача у 2021 йил Тошкентда ва 2023 йил Ар-Риёдда ўтказилган турнирларда ҳам ғолиб чиққанди.

Спортчи сўнгги уринишда 245 килограммни кўтаришга буюртма берди, аммо бу ҳаракат муваффақиятсиз якунланди. Агар у бу оғирликни кўтара олганида, барча йўналишларда жаҳон рекордини ўрнатган бўларди.

Беллашувда Эрон вакили Алиризо Насирий силтаб кўтаришда 231 килограмм ва умумий 415 килограмм натижа билан кумуш медал соҳиби бўлди.

Ушбу вазн тоифасида яна бир ўзбекистонлик спортчи Руслан Нуриддинов ҳам муваффақиятли иштирок этди. У силтаб кўтаришда 228 килограмм ва умумий 414 килограмм натижа билан бронза медалини қўлга киритди, даст кўтариш йўналишида эса 186 килограмм натижа билан тўртинчи ўринни эгаллади.