Ўзбекистон далаларида 2025 йилги пахта йиғим-терим мавсуми давом этмоқда. Маълумотларга кўра, бу йил 875 минг гектар майдонга чигит экилиб, 3,7 млн тонна ҳосил учун шартномалар тузилган.
Бу йил барча ҳудудларда Хитойдан келтирилган серҳосил янги навлар экилгани ҳам мўл ҳосил етиштиришнинг асосий сабабларидан бири бўлди. Қолаверса, об-ҳаво ҳам қулай келди. Фермерлар ҳар гектардан 60-70 центнердан, айрим жойларда ҳаттоки 90 центнердан ҳосил кўтаришмоқда.
Айни кунларда терим жараёнларига 900 дан ортиқ машина жалб этилган, шунингдек, маҳаллий аҳоли ҳам пахта териш жараёнида қатнашмоқда.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2025 йилги мавсумда қўлда терилган пахтанинг ҳар бир килограмми учун 2000 сўм, машина ёрдамида терилган пахта учун эса 1373 сўм “тавсиявий” нарх белгилади. Вазирлик кластер ва фермерлар теримчи билан келишиб, мустақил нарх белгилаши ҳам мумкинлигини маълум қилди.
Vaqt.uz ҳудудлардаги фермер хўжаликлари майдонларида етиштирилган пахта ҳосили суратларини бир жойга жамлади.














