Ўзбекистон Қатар дипломатлари аварияда ҳалок бўлгани юзасидан ҳамдардлик билдирди

19:01 | 2 дақиқада ўқилади.

Мисрнинг Шарм аш-Шайх шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида Қатар Амири Девони ходимларидан уч нафар киши ҳалок бўлди. Ўзбекистон халқи ва ҳукумати қаторлик халққа самимий ҳамдардлик изҳор этди.

Qatar

Миср Араб Республикасининг Шарм аш-Шайх шаҳрида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида Қатар Давлати Амири Девонида хизмат қилган уч нафар ходим ҳалок бўлган.

«Қатар ҳукуматига ва халқига, шунингдек, ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ҳамда яқинларига чуқур ҳамдардлигимизни билдирамиз. Шунингдек, ушбу ҳодисада жароҳат олганларга тезроқ соғайиб кетишларини тилаймиз», дейилади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби баёнотида.

Қатар ва Миср расмий идоралари ҳодиса сабабларини аниқлаш юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда. Ҳозирча воқеа тафсилотлари очиқланмаган.

Аввалроқ Мисрда Ғазо бўйича саммит олдидан Қатар делегацияси автоҳалокатга учрагани ҳақида хабар берган эдик.