Самарқандда ака-ука қиморга берилган укасини тартибга солиш мақсадида дарахтга боғлаб, уриб ўлдирди

20:01 | 2 дақиқада ўқилади.

Самарқандда интернетдаги қимор ўйинларига берилиб кетган 29 ёшли йигит ака-укаси томонидан «тарбия» баҳонасида калтакланиб, бир неча кундан сўнг ҳалок бўлди. Суд айбдорларга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинлади.

Qimor

Самарқанд шаҳрида 29 ёшли йигит қимор ўйнаганлиги сабабли ака ва укаси томонидан уриб, ўлдирилди.

Воқеа жорий йилнинг 20 июн куни рўй берган. Тергов маълумотларига кўра, ака-ука марҳумни боғлаб, электр кабеллари билан танасининг турли қисмларига уриб, оғир жароҳат етказган. Уларнинг зўравонлиги натижасида 29 ёшли йигит оғир аҳволда уйига ётқизиб қўйилган ва бир неча кундан сўнг тан жароҳатларидан вафот этган.

«Турмуш ўртоғим қимор ўйнаган бўлса-да, ҳеч кимга озор бермасди. Ака-укалар билан муносабати яхши эди. Бундай ваҳшийликка нега қўл урганини ҳали ҳам тушунолмайман», — деди марҳумнинг турмуш ўртоғи.

Жиноят иши Самарқанд шаҳри судида кўрилди. Суд ҳукми билан айбдор ака 8 йил 6 ой, ука эса 6 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди. Ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг ижро этилиши белгиланди.