Полша Миллий Хавфсизлик Бюроси (ПМХБ) раҳбари Славомир Ценцкевичнинг таъкидлашича, Полша Россия билан ҳарбий можаро ҳолатида, Москва Европада қўпорувчилик, дрон ҳодисалари ва киберҳужумларда айбланмоқда.
«Агар сиз кибермаконга қарасангиз, Полша ҳозир [Россия билан] уруш ҳолатида, у энди таҳдид ҳолатида эмас», – деди Ценцкевич Financial Times нашрига.
ПМХБ раҳбарининг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи мамлакатларидаги гибрид ҳужумлар — уларнинг ҳаво ҳудудига учувчисиз самолётлар бостириб киришдан тортиб, сув тизимлари ва бошқа муҳим инфратузилмани бузишга уринишларгача — криптовалютада тўланган саботажчилар томонидан амалга оширилган.
«Ушбу тўлов усули молиявий оқимларни разведка идораларидан яширишга имкон беради», – деди у.
Ценцкевич мисол тариқасида 2023 йилда фош этилган ГРУ агент тармоғини келтирди. Ўшанда Полшада Россия фойдасига жосуслик қилганликда айбланиб, ўндан ортиқ Украина ва Беларус фуқаролари ҳибсга олинган эди.
Мамлакат ички хавфсизлик агентлигига кўра, улар Украинага қурол-яроғ ташилишини кузатган ва «Полша-Украина муносабатларини беқарорлаштириш» мақсадида ташвиқот олиб бориши керак бўлган.