Octobank TAF!25 да эътироф этилди

17:38 | 5 дақиқада ўқилади.

Тошкентда ўтган халқаро реклама ва маркетинг фестивалида Octobank қулай рақамли ечимлар яратишдаги етакчилиги учун мукофотга сазовор бўлди. Бу банкнинг рақамли трансформация ва мижозга йўналтирилган ёндашувдаги етакчилигини яна бир бор тасдиқлади.

Octobank

11 октябр куни Тошкентда TAF!25 халқаро реклама ва маркетинг фестивали бўлиб ўтди. Тошкент бутун дунёдаги етакчи брендлар, агентликлар, маркетологлар ҳамда ижодкорларни бир нуқтада бирлаштирди.

Марказий Осиёдаги энг йирик реклама ва маркетинг фестивалига — молиявий хизматларни соддалаштиришга йўналтирилган, мижозларга қулай ечимлар таклиф этадиган ва тадбиркорларга ўз фаолиятини самарали юритиш ҳамда кенгайтиришда ёрдам бериб келаётган Octobank бош ҳомийлик қилди.

Octobank taf2

TAF!25 танловида иштирокчилар стратегик маркетинг, рақамли коммуникациялар, брендинг, PR ва SMM, ESG коммуникациялари, график ва маҳсулот дизайни, шунингдек, ёшлар ва экспериментал тоифалар каби 35 номинация бўйича беллашишди.

Octobank taf3

Octobank taf4

Қувонарлиси, Ўзбекистондаги энг ишончли ва мижозларга қулай хизматлар тақдим этувчи банклардан бири — Octobank халқаро миқёсда эътироф этилди. Банк TAF!25 фестивалида 2025 йилда Ўзбекистонда онлайн-бизнес учун қулай рақамли ечимлар яратишдаги етакчилиги учун тақдирланди.

TAF!25 Оctobankʼдан яна бир муҳим янгилик билан бир вақтга тўғри келди: энди банк фойдаланувчилари Octo-moblie иловасида AliPay тўлов хизмати орқали хориждаги харидлар ва хизматлар учун тўловларни амалга оширишлари мумкин — банк биринчилардан бўлиб ўз иловаси интерфейсига Хитой тўлов хизматини жорий этди. Банк вакиллари фестивал стендларида ушбу янги хизматни тақдим этди.

Octobank taf5

Octobank taf6

 

8
“Фестиваль жуда кўтаринки руҳда ўтмоқда. Ташкилотчиларга алоҳида миннатдорчилик билдирамиз. Бу эътироф бизга билдирилган ишончни оқлаш учун янада кўпроқ ишлашга ундайди”, — дейди Octobank АЖ Бошқарув раиси ўринбосари Жумаев Ҳамид Ҳусенович.

Халқаро танловда бутун дунёдан аризалар қабул қилиниб, 2024–2025 йилларнинг энг яхши лойиҳалари аниқланди. Бу йилги танловда 272 та иш иштирок этди, улардан 142 таси сараланганлар рўйхатига киритилди, 64 та лойиҳа эса мукофотларга сазовор бўлди. Ғолиблар 89 нафар сараловчи ҳакамлар ҳайъати аъзолари ва 41 нафар халқаро ҳакам томонидан тўртта номинация бўйича аниқланган.

3

TAF!25 — бу шунчаки фестиваль эмас, бу — ижод ва технология кесишган майдон! Octobank эса ўз мижозлари ишончини оқлашда ва инновацион ечимлар яратишда давом этади.

Реклама ҳуқуқи асосида.