Қоғозлар тугади: Мирзиёев сув хўжалигини рақамли бошқарувга ўтказмоқда

21:40 | 3 дақиқада ўқилади.

Президент Мирзиёев сув хўжалигида ҳисоб-китобларни тўлиқ рақамли шаклга ўтказишни буюрди. Янги тизим орқали ҳар томчи сув электрон ҳисобда бўлади.

PresidnentФото: President.uz

Ўзбекистон президенит Шавкат Мирзиёев 13 октябр куни сув хўжалиги соҳасини рақамлаштириш, қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда соҳанинг хусусий сектор учун жозибадорлигини ошириш юзасидан тақдимот билан танишди.

Тқдимотда таъкидланишича, янги ёндашув асосида сув ҳисобини юритиш тўлиқ электрон шаклга ўтказилади. «Suv hisobi» ахборот платформаси орқали фойдаланилган сув миқдори аниқ ҳисобланади ва истеъмолчиларга электрон тарзда маълум қилинади. Бу тизим ҳисоб-китобларда инсон омилини камайтиради, ортиқча қоғозбозликни бартараф этади ҳамда ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини оширади.

Шунингдек, 2026 йил апрелига қадар «Давлат сув кадастри» ахборот тизими ишга туширилади. У орқали сув ресурсларига оид маълумотлар тегишли вазирлик ва идоралардан йиғилади ва ягона базада шакллантирилади.

Қолаверса, бундан буён сув хўжалиги соҳасини рақамлаштириш масалалари билан алоҳида вазир ўринбосари шуғулланади. 2026 йилдан бошлаб ходимларни рағбатлантириш тизими амалий натижаларга боғланади, яъни етказилган сув миқдори ва фойдаланилган ҳажм ўртасидаги тафовут асосида баҳоланади.

2026 йилда Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларидаги насос станцияларнинг 50 фоизи, 2027 йилга бориб эса Наманган вилоятидаги барча насос станцияларини хусусий шерикликка бериш режалаштирилмоқда.

Муассасаларнинг молиявий мустақиллигини ошириш мақсадида сув солиғидан тушган маблағларнинг 40 фоизини ўзининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга йўналтиришига рухсат берилади.