Трамп Покистон ва Афғонистон можаросини ҳал этишини билдирди

13:00 | 2 дақиқада ўқилади.

АҚШ президенти Доналд Трамп Покистон ва Афғонистон ўртасидаги чегара можаросини якунлашни режалаштираётганини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, бу «у тўхтатган тўққизинчи уруш» бўлиши мумкин.

Afg

Трамп Вашингтондан Яқин Шарққа, гаровга олинганларни озод этиш бўйича музокаралар учун жўнаб кетишидан олдин журналистлар саволларига жавоб берди. «Эшитдимки, ҳозир Покистон ва Афғонистон ўртасида уруш кетмоқда. Аввало бу миссиядан қайтай, чунки мен урушларни тўхтатишда яхши тажрибага эгаман. Бу мен тўхтатадиган тўққизинчи уруш бўлади», — деди у.

Трамп бу ташаббусни Исроилдаги музокаралар якунлангач амалга оширишни режалаштираётганини билдирди. Унинг сўзларига кўра, АҚШ бу борда икки давлат раҳбарлари билан мулоқот ўрнатиб, чегара хавфсизлигини таъминлаш ва ҳарбий тўқнашувларни олдини олиш учун дипломатик воситаларни ишга солиши мумкин.

Покистон ва Афғонистон чегарасида 11–12 октябр кечаси содир бўлган қуролли тўқнашувдан кейин икки давлат муносабатларида танглик кузатилмоқда. Исламoбод буни «Толибон ва улар билан боғлиқ гуруҳларнинг асоссиз тажовузи» деб атаган, Кобул эса айбловларни рад этган эди.