Тракторлар ҳайдовчининг юкламасини камайтиради — оператор йўлни кузатиш ўрнига планшет орқали керакли ҳаракат параметрларини киритиб, техниканинг иш фаолиятини назорат қилади.
Лойиҳа муаллифларига кўра, бундай тракторлар ҳосил йиғимида доннинг 30–40 фоизини ташкил этувчи йўқотишларни олдини олишга ёрдам беради. Бу ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириб, ресурслар тежамкорлигини таъминлайди.
Янги автономатик трактор аллақачон синовдан муваффақиятли ўтган. Россия Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, ҳайдовчисиз бошқарилувчи бу техника ҳар йили 10–15 мингта чет элда ишлаб чиқарилган тракторларнинг ўрнини босиши мумкин.
Шунингдек, вазирлик 2027 йилга бориб ҳайдовчисиз автомобилларни умумий фойдаланишдаги йўлларга чиқаришни режалаштираётганини билдирди. Ҳозирча ҳайдовчисиз юк машиналари синовдан ўтказилган, аммо «технологияларни такомиллаштириш ва меъёрий ҳужжатларни мувофиқлаштириш кераклиги» таъкидланмоқда.
2028 йилгача амал қиладиган махсус «йўл харитаси» лойиҳаси автоном транспорт воситаларидан хавфсиз фойдаланишни таъминловчи ягона қоидалар ва инфратузилмани яратишни кўзда тутади.