Кўчада 500 га яқин йўлбўйи автомобил тўхташ жойлари, 21 та пиёдалар ва велосипедлар учун хавфсиз ўтиш жойлари, 17 та бекат бор. Ҳозирча Ўзбекистонда ягона бўлган ушбу автобус учун ажратилган махсус йўлак бўйлаб 12-, 38-, 57-, 58-, 67- ва 98-йўналишдаги автобуслар ҳаракатланмоқда.
Кўча марказида Ўзбекистонда илк марта автобуслар учун ажратилган йўлак қурилган. Бу йўлдан жамоат транспортидан бошқа автомобиллар ҳаракаланиши тақиқланган. Бекатлар ҳам йўл четидан ўртасига кўчирилди. Шу билан бирга ёндош троутарлар пиёдалар учун қулай тарзда қайта қурилди. Жисмоний имконияти чекланган пиёдалар ҳаракатланиши учун ҳам қулайликлар яратилди. Кўчадаги дренаж тизими замонавийлаштирилди. Йўл четидан ажратилган велойўлаклар барпо этилди. Пиёдалар йўлни қулай кесиб ўтишлари учун светофорлар ва пиёдалар ўтиш жойлари билан жиҳозланди.
Низомжон Аҳмедов суратлари.