Бугундан банклар ва истеъмолчилар ўртасидаги муносабатга оид янги низом кучга киради

14:30 | 2 дақиқада ўқилади.

Янги тартибга кўра, кредит ташкилотлари мобил иловаларда чакана кредитларнинг тўлиқ қийматини ҳисоблаб чиқиш имкониятини йўлга қўйиши керак бўлади.

Bank st

15 октябрдан бошлаб “Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида”ги низомнинг янги таҳрири кучга киради.

Унга кўра: Банклар ўзларининг расмий веб-сайтларида, шунингдек, мобил иловаларида (агар мавжуд бўлса) жисмоний шахсларга мўлжалланган кредитларнинг тўлиқ қийматини мустақил ҳисоблаб чиқиш имкониятини яратиб беришлари лозим бўлади;

Истеъмолчилар кредит, кредит картаси ёки омонат ҳисобварағи очиш учун
банкка мурожаат қилганида банк ушбу маҳсулотларнинг асосий шартлари тўғрисидаги ахборот варақасини истеъмолчи билан биргаликда тўлдиради ва истеъмолчига тақдим этади. Бунда мобил илова орқали хизматлардан фойдаланилганда банк томонидан истеъмолчига ахборот варақаси билан танишиб чиқиш ва уни юклаб олиш имконияти яратилиши лозим бўлади;

Гаровга қўйилган мол-мулкларни босқичма-босқич гаровдан чиқариш тартибга солинади;

Кредит бўйича талаб қилиш ҳуқуқи суғурта ташкилотига ўтказилганлиги ҳақида хабар жўнатилади.