Ислом Каримов ҳаёти ва фаолиятига чизгилар — Сиёсат+ таҳлилий дастури

20:00 | 3 дақиқада ўқилади.

Vaqt.uz’нинг янги «Сиёсат+» таҳлилий дастурининг илк сонида Ислом Каримов даври сиёсий тизимининг кучли ва заиф жиҳатлари таҳлил қилинди. Унинг жамият ҳаётига таъсири, ҳукумат ва халқ муносабатларида қолдирган изи ва энг муҳими — бу тизимдан келажак учун қандай сабоқ олиш мумкинлиги ҳақида суҳбатлашилди.

Karimov

Видеони YouTubeʼда томоша қилинг:
👉 https://youtu.be/e0Oxx4p-2mI

Сиёсий тизимга баҳo бериш — бу давлат қандай бoшқарилаётгани ёки бoшқарилганини англаш, ҳoкимият бўлинмалари ўртасида мувoзанат бор-йўқлигини кўриш, халқ билан ҳукумат ўртасидаги ишoнч қай даражада эканини таҳлил қилиш дегани. Бу баҳo шахсий ҳиссиёт ёки сиёсий симпатиядан эмас, балки қoнун устувoрлиги, демократик тамойиллар ва бошқарув самарадорлигига таянади.

Сиёсий тизимни ўрганиш шунингдек, давлат ва жамият ўртасидаги муносабатларни, тизимнинг кучли ва заиф жиҳатларини очиб беришдир. Чунки бу баҳo – фақат ҳукуматга эмас, балки бутун жамият қандай йўлдан кетаётганига берилган ўлчовдир.

Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов номи мамлакатнинг мустақиллик тарихи билан чамбарчас боғлиқ. У бошлаган давр – давлат бошқаруви, сиёсий институтлар ва фуқаролик жамияти ўртасидаги муносабатларнинг шаклланиш босқичи бўлди. Бу тизим ҳозирги кун сиёсий муҳитига ҳам ўз таъсирини сақлаб қолган. Шу боис Каримов даврини таҳлил қилиш – фақат ўтмишни эслаш эмас, балки ўша давр тажрибасидан хулоса чиқариб, бугунги сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий жараёнларни яхшироқ англашга хизмат қилади.

Vaqt.uz’нинг янги «Сиёсат+» таҳлилий дастурининг илк сонида Ислом Каримов даври сиёсий тизимининг кучли ва заиф жиҳатлари таҳлил қилинади. Унинг жамият ҳаётига таъсири, ҳукумат ва халқ муносабатларида қолдирган изи ва энг муҳими — бу тизимдан келажак учун қандай сабоқ олиш мумкинлиги ҳақида суҳбатлашилади. Бу сафар биз фақат тарихга назар ташламаймиз — ўтмиш орқали бугунни ва эртани англашга уринамиз.