Ҳусановнинг ўйини «Манчестер Сити» раҳбариятини иккилантириб қўйди

19:20 | 2 дақиқада ўқилади.

Клуб январ ойида янги ўнг қанот ҳимоячисини сотиб олмоқчи эди, бироқ Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини режаларини қайта кўриб чиқишга мажбур қилмоқда.

Husanov

«Манчестер Сити» спорт бўлими қишки трансфер ойнасида таркибни кучайтириш режаларини қайта кўриб чиқмоқда. Журналист Лаялл Томаснинг маълумотларига кўра, клубда январ ойида жамоа таркибини кучайтириш мақсадида янги ўнг қанот ҳимоячисини сотиб олиш мақсад қилинган бўлган.

Бироқ, Upl.uz нашрининг ёзишича, режалар кутилмаганда ўзгарди. Бунга ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусановнинг ўзига хос ўйини сабаб бўлган.

«Клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби ўзбекистонлик ёш футболчининг ривожланишидан шу қадар мамнунки, ҳеч бўлмаганда жорий мавсум якунига қадар ҳимоянинг ўнг қанотига футболчи сотиб олишдан бутунлай воз кечиши мумкин», – дейилади хабарда.

Янги мавсумда «Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола 21 ёшли Ҳусановни айнан ҳимоянинг ўнг қанотида фаол қўллай бошлади. Ҳимоячи барча мусобақаларда жами беш марта майдонга тушган.